Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги 8-йиғилиши

0
200
марта кўрилган.

Бугун Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Котибияти мудири Абдумавлон Қосимов қисқача кириш сўзи билан бошлаб берди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш хусусидаги  қатор масалалар  кўриб чиқилди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича “Aёллар дафтари”га оид фаолиятда амалга оширилган ишлар тўғрисида  Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари- оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира  Умарова гапирди.

“Темир дафтар”га оид фаолиятда амалга оширилган ишлар ва коррупциянинг олдини олиш бўйича  Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ғани Исмаилходжаев ахборот берди.

Ёшларда коррупцияга қарши курашишни, фаол дунёқарашни ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи-назарни шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида  Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Aбдулазиз  Назиров сўзга чиқди.

Маърузаларнинг якуний    муҳокамаси қизғин ва  ахборотга бой тарзда ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.