Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги 9-йиғилиши

0
158
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги 9-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишни Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг масъул котиби Қосимов Абдумавлон Насирович олиб борди.

Йиғилиш давомида 4 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар суди раиси — Ходжақулов Эркин Ғаубуллайевич сўзга чиқди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ҳамда ҳудудий кенгаш йиғилишида муҳокама қилиш тўғрисидаги масалалар бўйича  Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбари ўринбосари Турсунхўджаев Валихўжа Алиходжаевич шарҳи эшитилди.

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича “Ёшлар дафтари”га оид амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўрибосари мажмуасининг бош мутахасиси Артикбаев Норбек Мақсуджонович гапирди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият юзасидан ҳар ойда маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш ҳамда аниқланган ҳолатлар юзасидан соҳа мутасаддиларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритиб бориш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи  Турдиқулов Шухрат Ҳудойқуловичнинг ахбороти тингланди.

Йиғилиш  қизғин ва муҳокамаларга бой тарзда ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.