Ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Аммо шу давр ичида қатор ҳоким ёрдамчилари пора олиш ва фирибгарлик ҳолати бўйича «қўлга олинди».
Навбатдаги «қаҳрамонимиз» — Шароф Рашидов тумани «Оқтош ота» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар пора олаётганида қўлга олинибди.
Яна буларга шунча имтиёз, катта маош, алоҳида эътибор, махсус кийим… Камига Ҳукумат кеча маълумоти бўлмаганларини давлат олийгоҳларида имтиёзли ўқиши учун қарор ҳам чиқарди. Шу имтиёзлардан озгинаси журналистларга берилганидами…
Маълумот ўрнида: 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғуллангани аниқланганди.
Манбаа: Олимжон ЎСАРОВ канали
Таҳририятдан: Дарҳақиқат, бу масала «касаллик»ка, «дард»га айланиб боряпти. Касалликни даволагандан кўра олдини олган маъқул. Касалликни қандай олдини олиш мумкин? Ушбу масала бутун жамиятни ўйлантириши керак бўлган вазифадир.