Тилга эътибор – элга эътибор

0
139
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ташқи ёзувлар, лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўзгазмали бошқа ахборот матнларини “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқлаштириш вазифаси белгилаб қўйилган.

Куни кеча Яккасарой туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Нигора Умарова тумандаги Шота Руставели кўчасида жойлашган хизмат кўрсатиш шахобчалари ва савдо дўконларининг реклама, эълонлар ҳолатини кузатди, ўрганди.

 Ўрганиш давомида тадбиркорлик субектларнинг маъсулларига “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, уларга ташқи реклама ёзувларини давлат тилида ёзилиши керакли ҳақида маслаҳатлар берилди.

Бундай кузатув, учрашув ва  ўрганишлар ўз самарасини бермоқда. Олдинги ўрганишларда огоҳлантирилган тадбиркорлик субъектларининг реклама эълонлари, давлат тилида ҳамда таржимаси бошқа тилларда ёзиб қўйилганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Отабек Насимов, Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.