9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари ўртасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида эзгу амал — иншолар танловини уч босқичда ўтказиш йўлга қўйилди.
Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 152-сонли, Яккасарой туманидаги 127-сонли, Учтепа туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабларида иншолар танлови ўтказилди ва у давом қилмоқда.
Ўқувчилар ўз ижодий ишларида мамлакатимизда коррупцияга чек қўйиш ва уни олдини олиш ечимлари тўғрисида ўз фикр- мулоҳазаларини баён этишаётгани эътиборга молик. Танлов жараёнлари ҳамкор ташкилотлар, депутатлар томонидан кузатиб борилмоқда.
Танлов якунида 1-2-3-ўринни эгаллаган ўқувчилар туман халқ таълими бўлимлари томонидан муносиб тақдирланди. Ғолибликни қўлга киритган ёшлар ушбу танловнинг шаҳар босқичида туман номидан иштирок этадилар.