Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига асосан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиздан бир гуруҳи эсдалик нишони билан тақдирланишди.
Пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев туман ҳокимлари, ҳокимлик тизимида фаолият юритаётган ходимлар, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги фаоллигини ҳамда самарали меҳнатини эътироф этиб, уларга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини топширди.
Улар сафида борлигимдан бағоят хурсандман. Ушбу эътироф кайфиятимизга кайфият, ғайратимизга ғайрат қўшди. Янада самаралироқ ишлашга даъват қилди.
Азизлар, байрам шукуҳи давом этмоқда. Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан қутлайман! Юртимизга тинчлик, осойишталик, қут-барака тилайман.
Ҳаётхон Қўчқорова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори