Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони «Туронбанк» АТБда самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимларга ҳам топширилди.
– Ушбу эътироф бизларнинг келгуси фаолиятларимизга ўзига ҳос мотивация бўлади. Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига, банк соҳасини янада юксалтиришга фидокорона меҳнатимиз, самарали фаолиятимиз билан муносиб ҳисса қўшаверамиз, –дейди Наргиза Саъдуллаева.
Байрам ва эътирофлар барчага муборак бўлсин, хонадонингиз нурга тўлсин!
GUJUM.uz