ОТА ва ОНАЛАРга болаларнинг муомала одаби хусусида

0
249
марта кўрилган.

Ота-онанг ўтирган томнинг устига чиқма, дея ўгит берилади қадимий китобларимизда, Нега-ки ота-она танланмайди. Ота-она  Аллоҳ таолонинг ёзмиши, ирода ва ихтиёридир! 

* Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

 * Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

* Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

 * Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

 * Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

 * Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

 * Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

 * Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий ва эътиборли бўл!

 * Агар отанг бу оламдан ўтиб кетса дўстлари билан муомала-муносабатларингни узма!

Жаннат оналарнинг оёғи остидадир. Ота-онанг тирик экан  бу бахтинг, тахтинг, омадинг дейди халқимиз. Бу гапларда улуғвор ҳикмат бор. Чунки, ота она тирик экан улар ўз фарзандларини тинимсиз дуо қилиб, эзгу-тилаклар тилаб ўтиришдан чарчамайдилар. Дуо-и фотиҳада эса гап кўп. Халқимиз  ёмғир билан ер, дуо билан эл кўкарар, деган маталлари бежиз эмас.

 * Ҳадяни аввал онага сўнгра  отага берилиши маҳбубдир.

* Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ гўзал амаллардандир.

* Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

* Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун  камтарин бўл!

* Онангга  ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

* Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

*Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.