Савол: Мени 3 нафар ўғлим бор. Улар мактабга ва боғчага боришади. Фақат кечки пайт барчамиз уйда бўламиз, лекин шунга қарамай, фарзандларим тез-тез уришишади. Уларга бу иши нотўғри эканлигини айтсам ҳам бўлмаяпти. Нима қилсам бўлади? Дарҳақиқат, бу савол кўпгина ота-оналарни ўйлантиради.
Ҳар бир масаланинг ечими унинг сабабида бўлиб, бир-бири билан бўлишиш кўникмалари шаклланмаганлигидандир.
Бўлишишни ўргатиш учун аввало «сеники меники» кўникмаларини шакллантириш керак бўлади. Сўнг унинг буюмларини сўраб олиш билан намуна бўлиш керак. Агар бола унинг нарсаларини сўраб олишаётганини кўришса, ҳурмат қилишаётганини сезишса, ўзи ҳам бошқаларнинг шахсий буюмларини сўраб олиш кераклигини тушинишади. Бу муносабат болани ўзгани ҳурмат қилишга ва муомилага ўрганади.
Ота-она болаларни тенг кўрмасликлари ёки адолатсизлик қилишлари ҳам уларнинг уришқоқлигига сабаб бўлади. Оилада фақат бир бола мақталиб, эътироф этилиши, фақат бир томон доим гап эшитиши, доим бир фарзанднинг ёни олиниши болалар бир-бирларига рақобатчидек қабул қилишларига сабаб бўлади. Шу сабабли ота-она ҳар ишда адолатли бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Ота-оналар ҳам бир-бирига эътиборли, меҳрибон ва мулозматли бўлиши керак. Бу эса энг асосийси, гарчи қуш инида кўрганини қилади, деган матал бежиз эмас. Яна ширин нарсаларни тенг бўлиб ейишни одатга айлантириш керак, бирор аъзоси уйда бўлмаса унга атаб олиб қўйиш кўникмасини ҳам шакллантириш керак. Дастурхон атрофида ўтирганда биринчи бўлиб оиланинг катталари, ундан кейин болаларнинг ёшига қараб овқатга қўл чўзиш кераклигини ҳам ўргатиш керак. Бу ҳам бир-бирига меҳрибон бўлишига ва бир-бирини ҳурмат қилишига туртки бўлади.
GUJUM. UZ