Янги йил арафасидаги улуғвор воқеаларидан бири – Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси бўлди. Мен ҳам уни катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим.
Мурожаатномада алоҳида таъкидланганидек, жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги босқичига дадил қадам қўйди. Хусусан, Президентимиз ўзбек тилининг мавқеини янада кўтариш ҳақида куюнчаклик билан айтган сўзлари биз каби миллионлаб юртдошларимизнинг кўнглидан ўрин олди.
Мурожаатномада келгуси йил учун режа ва дастурлар аниқ белгилаб олиниб, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни янада мустаҳкамлаш ҳамда энг муҳим ва устувор соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидлангани ҳам алоҳида аҳамиятга эга деб ўйлайман.
Акмал РЎЗИТОЕВ, Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси