Буюк алломамиз Ал Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонлаш бўйича қарор қабул қилинди

0
249
марта кўрилган.

Ал Беруний — Хоразмнинг Кат (ҳозирги Беруний тумани) шаҳрида туғилган буюк аллома, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларда оид қомусий асарлар муаллифи. У Ўрта Шарқда илк бор Ер Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини айтиб, Ернинг айлана ўлчамини аниқлаган.
Америкалик тарихчи Дж.Сартон буюк олим ҳақида: “Астрономия ва математика, астрология ва жўғрофия, антропология ва этнография, археология ва фалсафа, ботаника ва минерология Берунийнинг буюк номисиз қашшоқлашиб қолган бўларди” деган.
ЮНEСКО Ижроия Кенгаши 211-сессиясида буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таваллудининг 1050 йиллигини ЮНEСКО шафелигида 2022-2023 йилларда кенг нишонлаш бўйича қарор қабул қилинган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.