БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ АЁЛЛАРГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ МАВЖУД

0
110
марта кўрилган.

Ўтган йили мамлакатимизда хотин — қизларга  қатор  имтиёзлар берилди.  Ўзбекистон Республикаси Кодекси ва қонунларига кўплаб ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–752-сон)  тўққизинчи февраль куни 2022 йил  санасида  қабул қилинган.

 Ушбу Қонунга асосан, Меҳнат кодекси 234-моддасининг бешинчи қисмига ўзгариш киритилди. Ўзгаришга кўра аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган вақти хаммаси бўлиб 6 йил давомида меҳнат стажига қўшилиши белгиланган.  Олдинги тартибга кўра бу муддат 3 йил қилиб белгиланган эди.

Савол туғилиши мумкин.  Энди аёллар уч йил бола парвариши таътилида бўлса -ю, ўша уч йил учун унга 6 йил стаж қўшиладими деб, лекин ундай эмас. Гап шундаки, олдинги норма бўйича аёл бола парвариши таътилидан қайтмасидан иккинчи марта фарзандли бўлса, у яна бола парвариши таътилига чиқиши мумкин бўлар эди. Айтайлик аёл икки марта декрет таътилига чиқиб, 3 йилдан олти йил декретда бўлса хам унга фақат уч йил учун меҳнат стажи ёзилар эди. Эндиликда мана шу муддат ўзгарди ва олти йил қилиб белгиланди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.