Умумхалқ референдумида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли

0
256
марта кўрилган.

ЎзННТМА мажлислар залида мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилиши белгиланган умумхалқ референдумини тарғиб қилиш бўйича тузилган Тошкент шаҳар ННТлари тарғиботчилари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда  «Референдум тўғрисида»ги қонунидан келиб чиқиб,  умумхалқ референдумида ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси  тарғиботчи гуруҳининг  амалга оширилган ишлари хусусида гапирилди.

Тарғиботчи гуруҳи аъзолари  ННТлар томонидан келгуси вазифалар бажарилиши керак бўлган  вазифалар  хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Тадбир сўнгида тарғибот гуруҳи томонидан пойтахт ННТлари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказиладиган тарғибот тадбирларининг мазмун-моҳияти ҳақида келишиб олинди.

Дилмурод Иззатов, ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.