Олам мўъжизаси: Аллоҳ марҳамати – Замзам суви!

0
270
views

Иброҳим пайғамбар дуоси ила Ҳожар она ва Исмоил пайғамбарга марҳамат қилинган  Замзам сувидан ҳар куни миллионлаб  кишилар истеъмол қилади, яна Каъбаи муаззамага зиёратга борган инсонлар уйига қайтаётганларида армуғон қилинади. Аллоҳнинг мўъжизаси камаймайди, янада қайнаб чиқаверади. Замзам суви жуда кўп касалликларга даводир.

Эрта қаришнинг олдини олади. Иммунитетни кучайтиради. Овқат ҳазм қилишга ёрдам беради.

Саратонга қарши самарали воситалардан бири ҳисобланади. Жисм учун фойдали бўлган озуқа моддаларини қонга сўрилиш жараёнини кучайтиради.

Кўриш қобилиятининг пасайиши, қизамиқ, юрак-қон томир касалликлари, қон босими, қон айланиши касалликлари ва бошқа бир қатор хасталиклардан тузалишда самарали ёрдам беради.

Қандли диабет касалига чалинганлар, буйрак хасталари учун ҳам шифодир. Шу билан бирга суяк ва бўғин касалликлари, ошқозон-ичак касалликлари, ҳазмдаги муаммолар, йўғон ичак муаммолари, қабзият ва яна бир қанча касалликларни даволашда самарали восита ҳисобланади.

Аллоҳим! Бу дунёда Замзам, Жаннатда Кавсар сувлари билан тўйинтиришингни ўзингдан қутлуғ айёмингда сўраб қоламиз.

GUJUM.UZ

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here