Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Реклама қонунчилиги ва одам савдосига қарши кураш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Давра суҳбатида Уюшма вилоят бўлими раиси Ў.Матқурбонов, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Хоразм вилоят филиали раҳбари Ғ.Ишимметов, “Istiqbolli Avlod” ижтимоий-ахборот маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари С. Маткаримова, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Абдукаримов ва Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Р.Иброҳимов мавзу юзасидан маъруза қилди.
Тадбирда рекламага қўйиладиган талаблар, реклама берувчининг, реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритилди.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш, мазкур жиноятдан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал турмуш тарзига қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Очиқ мулоқот якунида иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Манбаа: Jurnalistlar uz