Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 45 мамлакатидан 600 нафардан зиёд мерганлар иштирок этаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Юртдошларимиз ҳар икки медални ҳам йигитлар ўртасида 50 метрдан тўппончадан отиш дастури бўйича қўлга киритишди. Яккалик баҳсларида Вениамин Никитин шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, Муҳаммад Камалов, Илҳомбек Обиджонов ва Вениамин Никитин жамоавий дастурда кумуш медаллар билан тақдирланишди.
Қайд этиш жоиз, ўтган йили Мисрда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ёшларимиз жамоавий дастурда иккинчи ўринни қўлга киритишган эди. Бу йил мерганларимиз яккалик дастуридаги медални ҳам терма жамоамиз ғазнасига қўшишди. Улар ўзларининг ўтган йил қайд этган натижасини янгилашди.
gujum. uz