Президент Ромитандаги маҳаллада меҳмон бўлди

0
86
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Қаҳрамон маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бу ерда 3 минг 900 нафарга яқин аҳоли яшайди. Маҳалланинг драйвери ҳунармандлик ва иссиқхона хўжалиги дейиш мумкин. 200 гектар майдондаги иссиқхоналарда бозорбоп сабзавотлар етиштириб сотилади. Шунингдек, мебелсозлик, тикувчилик, зардўзлик яхши ривожланган. 

Президентимиз шу ерлик Ҳалил Қобилов ва Гулбаҳор Тўхтаевалар хонадонида бўлди. Қўни-қўшнилар, оқсоқоллар йиғилиб, самимий давра қурилди.

Маҳалла раиси ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. 

Маҳаллада ўндан ортиқ савдо дўкони, тикувчилик устахоналари, меҳмонхона ва ресторанлар бор. Уларда маҳаллий ёшлар ишлаб, даромад топмоқда. Умуман айтганда, маҳаллада ишсиз одам йўқ, ўтган даврда биронта жиноят содир этилмаган. 

“Обод маҳалла” дастури асосида инфратузилма яхшиланган. Хусусан, ички йўллар асфальтланиб, пидёдалар йўлаклари қурилган. Трансформатор ўрнатилиб, электр тармоқлари янгиланган.

— Одамларга нима куч беради? Ислоҳотлар натижасини ўз ҳаётида кўриш. Бугун одамларимиз шундай руҳ билан эртанги кунга интилаяпти. Ҳаракат қилган оиланинг бири икки бўляпти. Халқимиз бизга катта ишонч билдирди. Янада ўзгаришларни, янги ташаббусларни кутаяпти. Бу жуда юксак масъулият, — деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда нуронийлар ёшлар тарбияси, туман ривожи бўйича ўз таклифларини билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.