Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Венгрия Бош вазири Администрацияси раҳбари – вазир Гергей Гуйяш ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.