“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади

0
141
марта кўрилган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Қуйидаги йўналишлар бўйича кўмаклашилади:

Прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади.

Ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабларининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўради.

Адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар беришда ёрдамлашади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.