Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанга унинг Чехия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.