Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 27 апрелдаги қарорига асосан жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида “Йил аёли” ва “гендер тенглик фаоли” миллий танловлари туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилмокда.
Мазкур тадбирнинг шаҳар босқичи жорий йилниг 13-15 нрябрь кунлари Тошкент шаҳар иқтисодиёт университетининг академик лицейида ўтказилди.
Танловдан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат. Танлов ўз ичига 11та номинацияни қамраган ҳолда, иштирокчиларга “Ўзини таништириш”, “Савол ва жавоб” ва “Замонавий ўзбек аёли” мавзусидаги видеороликни намойиш қилиш белгиланган.
Мана иккинчи йил мазкур танловнинг хакамлар хайъати таркибида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Р.Пазилов, Х.Кучкарова ва Г.Исхаковалар хам фаол иштирок этиб келишмоқда. Қизиқарлиси, танловнинг нуфузи йил сайин ошиб бормоқда, 2022 йил 80дан зиёд хужжатлар келиб тушган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 130дан ошди.
Хакамлар томонидан иштирокчиларнинг баллари умумлаштирилмоқда, айтиш жоиз, танловнинг низомига кўра 11 нафар аёллар республика босқичига йўлланмаларни киритиб, Тошкент шаҳридан иштирок этадилар. Жорий йилнинг 29 ноябрь куни танловнинг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари эълон қилинади ва тақдирлаш маросими тантанали ўтказилади.
Х.ҚЎЧҚАРОВА, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати