Арманистон мамлакати мезбонлик қилаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кеча бўлиб ўтган беллашувларида юртимизнинг чарм қўлқоп вакиллари эпчиллигини намоён қилишди. Рингга кўтарилган 4 нафар боксчининг ҳар бири ишончли ғалабага эришди.
-50 кг вазнлилар: Ҳусан Қаҳҳоров – Алдияр Баҳадур (Қозоғистон) 5:0
-54 кг вазнлилар: Шаҳбозбек Эргашев – Вахан Галстян (Арманистон) 5:0
-60 кг вазнлилар: Ферузжон Саъдуллаев – Миреи Гурра (Албания) 5:0
-75 кг вазнлилар беллашувида Руслан Эсанов хорватиялик рақиби Иван Некични 2-раундда техник нокаут билан мағлуб қилди.
Юртимизнинг чарм қўлқоп соҳибларига янада улуғвор омадлар тилаймиз
GUJUM.UZ