Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 190-сонли умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Қатар давлатининг таклифига биноан «Коррупцияга қарши курашиш — ҳалоллик дарслари» мавзусида тадбир уюштирилди.
Машғулотлар хорижий мутахассис Робтел Неджаи Пейли томонидан ўтказилди. Унда муаллифнинг болалар учун антикоррупцияга бағишланган «Gbagba and Jaadeh!» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот доирасида ўқувчиларга китоб ҳақида қисқача маълумот берилиб, коррупциянинг жамият ва давлат ҳаётига зарари, ушбу иллатнинг олдини олиш ва унинг турмушимиз ва келажакка салбий таъсири ҳақида сўз борди.
Маълумот ўрнида: «Gbagba and Jaadeh!» китоби тақдимоти бугунга қадар дунёнинг 15 та давлатида ташкил этилган.
Манбаа: ММТВ Матбуот хизмати