Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланиб, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди ва ривожланиш учун жиддий рағбатга – стипендиялар, хорижда амалиёт ўташ ва грантлар олиш имкониятига эга бўлди.
Биз Президентимизнинг илм-фан, таълим, интеллектуал салоҳият – мамлакатимиз тараққиётининг зарур шарти экани ҳақидаги сиёсатига хайрихоҳ бўлган минглаб инсонларни бирлаштира олдик.
Мамлакатимизга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак. Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!
Манбаа: @SShMirziyoyeva