Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

0
61
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Мардлик» ордени билан

Аминов Шохрух Азаматович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Хамдамов Улуғбек Аслонович — Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори

«Дўстлик» ордени билан

Ерниязова Венера Тажетдиновна — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари

«Жасорат» медали билан

Абдилазизов Давронбек Махмуджонович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

Буронов Нурбек Эркинович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Муратов Жахонгир Дилшатович — Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори

Сайфуллоев Эркин Худоёрович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

Файзиев Вахоб Камолович — Бухоро вилояти Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси

«Шуҳрат» медали билан

Абдухакимов Муродулло Тогаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Каримов Хуршид Акрамович — Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи

Қодиров Абдумўмин Абдумажит ўғли — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси

Ташпулатов Хуршид Сабиржанович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими бошлиғи

Хабилжонов Улуғбек Хабилжон ўғли — Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори

Ўзбекистон Республикаси Президенти               Ш.Мирзиёев

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.