Калифорниядаги Стэнфорд университет талабалари PIGEON нейротармоғини яратишди. Яратма GeoGuessr ўйинига ўргатилган. Мазкур ўйин инсонни суратига қараб турган жойини аниқлайди.
PIGEON нейротармоғи бу вазифани инсондан яхшироқ бажариб, 95 фоиз аниқликка эришди. Локация 40 километрга адашди. У ҳатто GeoGuessrнинг энг зўр ўйинчиси устидан ғолиб бўлди. PIGEON инсондан зўрлигига яна бир далил шуки, у ҳатто кутилмаган ҳолатларни, жумладан, об-ҳаво, тупроқ ва ўсимликларнинг ўзига хослигини ҳам ҳисобга олган.
Муаллифлар нейротармоқни янада чуқурроқ ўрганиш учун «Google Map»дан эмас, балки ўзининг шахсий фотоальбомидан бир нечта расмни ташлаб кўришди. Натижа шу бўлдики, нейротармоқ мазкур сурат қайси штатда олинганини аниқлаб берди.
Тажриба фақат талабалар томонидан амалга оширилган сунъий интеллект модели эди. Агар шундай нейротармоқни ўқитиш учун катта ресурсларга эга бўлган йирик компания яратганида эди, якуний маҳсулот инсоннинг суратига қараб унинг геопозициясини янада аниқ айтиб берган бўларди.
Талабаларнинг таъкидлашича, PIGEON нейротармоғининг жамиятга фойдаси бўлади. Масалан, унинг ёрдамида олимлар архив фотосуратларига қараб жойларни излаб топа олади. Бу айниқса, қадимшунослар учун муҳим. Одамлар бориши зарур бўлган жойни суратини интернет орқали кўргандан кейин қидириб топа олади.
Ҳа, Стэнфорд университети талабаларининг амалий тажрибаларига қойил қолмасдан илож йўқ. Барча университетларнинг талабаларига ана шундай янгиликлар яратиш насиб қилсин.
gujum.uz