Ўзбекистон Президенти Ипак йўли фонди раиси билан учрашди

0
59
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳридаги тадбирлар доирасида Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюнь билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Фонд 2014 йилда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Учрашувда саноат кооперацияси ва инфратузилмани ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш учун фонд билан биргаликда яратилган инвестиция платформаси имкониятларини фаол ишга солиш орқали истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалар кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.