Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи талабалари ўртасида “Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган иншо ва расмлар” танлови бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти бўйича иншо ёзиш ва мустақиллик бешигини тебратган инсоннинг сийрати акс эттирилган расмлар танловида коллежнинг мингдан ортиқ талабаси ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок қилишди.
Беллашувнинг ўзига хос томони шу-ки, унда жюри аъзолари томонидан юқори баҳоланган ижодий ишларнинг муаллифларидан олтмиш нафари Бухорога саёҳат қилиш имкониятига эга бўлишди. Улар сафида мазкур тадбирни ташкил этган коллеж ёшлар иттифоқи етакчилари ҳам бор. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ саёҳат харажатларини ўз зиммасига олди.
Ж. Саъдуллаев