Президентлар Хоразмга келди ва дастлаб Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишдилар

0
112
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Сўнгра Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар.

2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган «Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.

Масъул вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантиришга кўрсатма берилди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.