Габриэль Гарсиа Маркес ҳикмати: УМРНИНГ ҲАР ОНИ ҒАНИМАТ

0
51
марта кўрилган.

Габриэль Гарсиа Маркес жаҳон адабиётидан муносиб ўрин олган ёзувчи бўлиш блан бирга ношир, журналист ва сиёсий арбобдир.

Адиб Нейстадт адабий мукофоти ва Нобел мукофоти лауреати (адабиёт йўналиши бўйича). Машҳур ёзувчи 1927 йил 6 мартда Колумбиянинг Аракатака штатида  туғилган ва 2014 йил 17 апрелда Мехикода (Мексика) 87 ёшида вафот қилган. Рафиқаси Мередес Барча билан 1958 йилда турмуш қурган ва умрининг охиригача бирга яшашган.  Улар уч фарзанднинг ота-онаси: Индира Като, Родриго Гарсиа, Гонзало Гариа Барча. 

Машҳур ёзувчининг ҳаётдан чиқарган хулосалари ўзига хос.

–  15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.

–  20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.

– 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.

–  30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.

–   35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.

–  40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.

– 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.

 –   50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.

–  55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан, катта қарорлар эса юрак билан қабул қилинади.

 –  60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.

–  65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам амалга ошира билиши керак.

–  70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.

–  75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.

– 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.

– 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.