Ўзбекистон Президенти Миср ишбилармонлари билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди

0
67
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда аввал эришилган келишувларга мувофиқ қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида, шу жумладан тоғ-кон саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, туризм, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Нажиб Савирис юртимиз иқтисодиётига Миср инвестицияларини кўпайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.