Тухум – оқсилга бой шифобахш неъмат

0
221
марта кўрилган.

 Тухум оқсилга бой шифобахш неъматлардан биридир. Инсон организми товуқ тухуми оқсилини 98 фойиз ҳазм қилади.

Калорияси жуда кам 100 гр да 50 ккал мавжуд. Истеъмол қилинган тухум иштаҳани пасайтириб, моддалар алмашинувини кучайтиради. 

 Тухум витамин ва фойдали моддаларга бой. Айниқса, унинг сариғида табиий витаминлар комплекси мавжуд. Таркибида 15 хил витамин,  минерал ва микроэлементлар бор. Айниқса витамин А ва витамин D кўп, улар одатий овқатларимизда кам миқдорда учрайди. Ўртача тухумда инсон организмига зарур бўлган кунлик  витамин А нинг беш фойизи ҳамда витамин D нинг ўн фойизи мавжуд бўлиб, суяклар мустаҳкамлигини сақлайди.

Тухум сариғидаги витамин D организмга зарур бўлган кальций ва фосфорни ўзлаштиришда ёрдам беради. Бу ўз навбатида ёш ўтган сайин вужудга келадиган остеопорозни олдини олади. Товуқ тухумини истеъмол қилиб туриш қальцийни суяклардан ювилиб туришидан сақлаб, уларни мустаҳкам қилади. 

Тухум иммунитетни оширади. Организмга зарур аминокислоталар мавжудлиги иммунитетни мустаҳкамлигини ошириб, турли инфекциялардан ва бундан ташқари истеъмол қилинган тухумдаги лютеин кўзни турли касалликлардан сақлайди. 

Мияга кони фойда. Тухумдаги тирозин тезлик реациясини оширади, ушбу модда айниқса ҳайдовчилар, кутқарувчиларга ўхшаш касбда ишлайдиган кишилар учун жуда зарур.  Ҳаётга бўлган ишончни ва қувончни оширди, тухум таркибидаги триптофан «қувонч гормони» серотонин ишлаб чиқишида муҳим рол ўйнайди.

Юрак-қон томир касалликларини  ҳавфини камайтиради. Биз ўрганиб қолган атеросклероз касаллигини келтириб чиқарувчи холестерин тухум ёйилганда организмда ошиб кетмайди. Қон босимини ўзгаришига олиб келмайди.

Фақат салмонеллез билан касалланмаслик учун хом тухум ушлагандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш зарур, пишган тухумда бундай касаллик тарқатувчи аломатлар бўлмайди.

Уй тухуми харид қилган маъқулроқ. Фирмаларнинг товуқлари гармонли озуқа билан боқилади. Уй тухумини харид қилинг доимо саломат булинг.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.