Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 67 ёшни қарши олди

0
56
марта кўрилган.

Президентимизнинг таваллуд  айёми билан куёви  Отабек Умаровнинг ўз инстаграмида ёзган дил сўзларини фарзандларим кўрсатганида кўнглим бир қалқиб кетди. 

Оналик меҳрим жўш урди. Барчага ана шундай миллий қадриятларни ардоқлаб яшайдиган, меҳрибон ўғил-куёвлар насиб қилсин, дея эзгу тилаклар билдирдим.

Отабек УМАРОВнинг дил сўзлари: Бугун Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ шахсий оромидан, фароғатидан, роҳатидан воз кечиб Ўзларини шу Ватан, шу Давлат равнақига борларини бағишлаганларига 2779 кун бўлди.
2779 машаққатли, гоҳида изтиробли бу кунлар, уйқусиз тунлар натижасида Юрт обод, халқ фаровонликка эришмоқда. Ўзбекнинг қадди кўтарилмоқда, Ўзбекистоннинг шони дунёга таралмоқда!!!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин МИЛЛАТИМИЗНИНГ ЛИДЕРИ!!!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин БУТУН ДУНЁДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ПРЕЗИДЕНТИ!!!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин ДАДАЖОН!!!

Биз ҳам Давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, халқ хизмати йўлида эса доим куч-қувват тилаймиз! Юрт тинчлиги,  Ватанимиз равнақи ва оилалар осойишталиги йўлидаги гўзал амаллар бардавом бўлаверсин, дея эзгу тилаклар билдириб қоламиз!

GUJUM.UZ  сайти таҳририяти номидан Раъно  ЗАРИПОВА, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.