Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ва инфляция даражаси 2018 йилнинг биринчи ойи давомида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 2,7 %га ошди, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 3,5 %га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 %га ва хизматлар 1,4 %га қимматлашган.
Маълумот учун: 2017 йилнинг январь ойида товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари 0,8 %га, шулардан озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 %га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар 0,6 %га ошган.
2018 йилнинг январь ойида асосий инфляцион омил сифатида. озиқ-овқат товарлари нархларининг кўтарилиши сабаб бўлди.
Маълумот учун: 2017 йилнинг январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши умумий ИНИ ўсишида 62,8 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 22,0 %, хизматлар 15,2 % ни ташкил этган.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси юқорида таъкидланганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 3,5 %га қимматлашиб, бу эса умумий ИНИнинг умумий ўсишига 1,6 ф.д. (фоиз даражаси)да таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати