Венгриядаги тарихий қалъа Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди

0
13
марта кўрилган.

2024 йил 31 август-1 сентябрь кунлари Венгрия пойтахтининг энг машҳур меъморий иншоотларидан бири – Балиқчилар қалъаси илк бор Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.

Ушбу тадбир мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси томонидан ОТП Банк кўагида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Туризм қўмитаси хабар беришича, Буда тепалиги тарихий туманида жойлашган Балиқчилар қалъаси кўҳна шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири. Йил давомида бутун дунёдан минглаб сайёҳларни жалб қилиб турадиган, YUNESCO Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бу бино Венгриянинг бой тарихи тимсолидир.

Ушбу қалъа Ватанимиз туғига мос товланиши икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзига айланди.

Венгриядаги тарихий қалъа Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.