Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Бугун Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц мамлакатимизга расмий ташриф билан келмоқда. Бўлажак музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

0
20
марта кўрилган.

збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди.

Мамлакатимизнинг асосий тимсолларидан бири, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдони ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ансамблга кирувчи Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг салобати, бой тарихи ва бетакрор архитектураси билан барчада чуқур таассурот қолдиради.

Олий мартабали меҳмонга Шарқ меъморчилигининг ушбу дурдонаси қурилишига оид тарихий маълумотлар, ечимлар ва безакларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, бу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат давомида жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири сифатида ҳақли равишда эътироф этилган Самарқанд шаҳри бугунги кунда ишбилармонлик ва сайёҳлик марказига айланиб бораётгани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Регистон ансамбли олдида биргаликда суратга тушдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.