Германия Канцлерини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

0
33
марта кўрилган.

Самарқанд шаҳрида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.