Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

0
9
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Виталий Савельев, Россия Президенти маслаҳатчиси Игорь Левитин ва «Российские железные дороги» компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашув аввалида Россия делегацияси аъзолари давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт соҳасида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, автомобиль, темир йўл ва авиация йўналишларида шерикликни янада кенгайтириш, юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.