Қозонга амалий ташриф якунланди

0
36
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига тадбирларга бой амалий ташрифи ниҳоясига етди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ташриф дастури якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти «БРИКС плюс» саммитининг ялпи мажлисида барқарор тараққиёт йўлидаги умумий мақсадларга эришишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида давлатимиз раҳбарининг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов, Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф, «Сбербанк» бошқаруви раиси Герман Греф билан учрашув ва музокаралари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Татаристон Республикасининг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.