Адабий жараёнлар — халқлар дўстлиги рамзи

0
13
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида туркий тилли давлатлар ижодкорлари иштирокида яқинда ХVI Туркий шеърият фестивали Тошкентда бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида тадбир иштирокчилари пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий ижод мактаби ҳамда Абдулла Қодирий мемориал музейи билан танишди. 

“Турон” кутубхонасида таниқли турк шоири Меҳмет Дўған хотирасига бағишланган мушоира бўлиб ўтди. 

 Фестивал қатнашчилари Абдулла Қодирий мемориал музейи мисолида юртимизнинг жадидлари фаолияти билан батафсил танишиш имкониятига эга бўлди.

1913 йилда ташкил этилган “Турон” кутубхонаси ҳам жадидлар фаолияти, тарихи билан бевосита боғлиқ тарихий маскандир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Турон” кутубхонаси шундай файзли ва муҳташам кўринишда қад ростлади. Абдулла Қодирий мемориал музейи ташкил этилди. Туркий тилли давлатлар шоирларининг шеърият байрами тадбирлари ушбу даргоҳда ўтказилишида ўзига хос рамзий маъно мужассам. 

Фестивал, адабиёт аҳли ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, энг сара адабий асарларнинг туркий тилли мамлакатлар тилларига таржима қилинишини янада яхшилашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Бугунги кунда маданий алоқалар Туркияда  давом этмоқда.    Шу кунларда Туркияда 21-Анқара китоб ярмаркаси ўтказилмоқда. Ушбу тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ҳамда республикамизда фаолият юритаётган нашриётлар иштирок этяпти. 29-ноябрь куни бошланган кўргазма 8-декабрга қадар давом этади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.