Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

0
19
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий қутлади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ҳамда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Қўшма инвестиция фонди муваффақиятли фаолият юритмоқда, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва ишбилармонлик алоқалари, маданий алмашинувлар фаоллашди.

Энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Шу ойда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича лойиҳани бошлаш мўлжалланган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.