Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридани ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан “Тошкент шаҳар ҳокимияти раҳбариятининг ҳудудий ННТлар билан очиқ мулоқоти ташкил қилинди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Шаҳар Адлия бошқармаси, Шаҳар статистика бошқармаси ва солиқ қўмитаси вакиллари қатнашиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини қизииктирган саволларига жавоб бердилар.
******
Келгуси йил учун ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан давлатимиз раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан: келгуси йил ҳар бир туманда биттадан намунавий кўча қилиниб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратилади;
— 2025 йилда камбағаллик юқори мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолияти йўлга қўйилади. Боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади;
— ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди;
— ментал ва жисмоний нуқсони бор болаларни ўқитадиган 90 та махсус мактаблар кўп функцияли мактабга айлантирилади.
ОЙБЕК ИСОКОВ, Ногиронлар Ассоциацияси раҳбари
******
Фаттохон Мамадалиев жамоат бирлашмаси қошида 2022-йилда “Даун” синдроми билан туғилган болаларни ижтимоийлашувини таъминлаш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида “Қуёш нурлари» деб номлаган ашула ва рақс ансамбили ташкил этилди. Ушбу ансанбилда 50 нафардан иборат болажонлар рақс, вокал, пианино, дутор ва доира чалишнинг сир-асрорларини ўрганиб келишмоқда. Болажонлар пойтахтимизда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан концерт дастурини намойиш этишди.
******
gujum.uz