Йил қувончлари: Алломалар юрти бўлмиш Ватанимизнинг ворислари – “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари

0
22
марта кўрилган.

Алломалар юрти бўлмиш Ўзбекистонимизнинг бу йилги маносиб ворислари — “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига асосан 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловида аниқланди. Муносиб қатнашган ва юқори балл тўплаган 411 нафар ёш “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.

2024 йил 1-очиқ стипендия танлови натижасига кўра, стипендиатларнинг 95 фоизи Буюк Британия, АҚШ, Италия, Австралия, Германия, Франция, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиш имконига эга бўлди. Улар дунёнинг энг нуфузли ТОП-300 талик университетлари ва илмий марказларида таълим олади. Улардан намунавий ахлоқ-одоб ва ўқишни фақат аъло баҳоларда якунлаш талаб этилади.  

Қайд этиш лозимки, 60 фоизга яқин ёшлар STEM (илм-фан, технология, инженерлик, математика), IT (ахборот технологиялари ва сунъий интеллект), муҳандислик ва ишлаб чиқариш, медицина ва фармацевтика, архитектура ва дизайн каби йўналишларда таълим олишни режалаштирмоқда.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.