Қишки чилла ҳақида сўз

0
55
марта кўрилган.

Ўзбек халқининг удумларига кўра, қишки энг узоқ тун ва энг қисқа кун 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечасидир.

У яна икки кун шу ҳолатда бўлади. Ана шу санадан кейин қишки чилла бошланади. У қишнинг  энг совуқ вақти бўлиб,  5 февралгача яъни  40 кун давом этади. Ана шу кунлар энг совуқ даврлар дейилади, чилла даври бўлади.

Шунингдек, ёзги чилла ҳам бор. У 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси  энг қисқа  тун ва энг узун кун ҳисобланади. Шундан кейин ёз чилласи бошланади. У 5 августгача давом қилади.  Ҳалқимизнинг  ушбу ёз чилласида қумга  ва шифобахш балчиққа чўмиладиган азалий урф- одати ҳам бор..

Чилла оғир давр деган маънони ҳам англатади. Аёл киши туққанидан кейин 40 кун урф-одатларимизга кўра чилла даврига киради. Удум бўйича чилла 40 кундан иборат бўлиб, унинг 20 куни кичик чилла, 20 куни эса катта чилла дейилади. Ушбу чилла пайти чақалоқ ҳам она ҳам авайланади. 

Чилла атамаси форс-тожик тилидаги «чил» сўзидан олинган бўлиб, «қирқ» деган маънони билдиради. Чилла инсон ҳаётидаги хатарли, энг оғир ва энг масъулиятли даврни англатувчи сўз ҳисобланади.  

Азизлар, аслида ҳар бир кунимиз, ҳар бир нафасимизнинг ўзи мўъжиза!   Мўъжизалар ичра ўз йўлингизни топиб, ҳар бир дамнинг қадрига етиб, муносиб  яшашингизда тилакдошмиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.