Дилором Йўлдошева дунёнинг «100 аёли рўйхати» га кирди

0
66
марта кўрилган.

 BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун, ёзувчи Кристина Ривера Гарса, рассом Трейси Эмин, олимпия ғолиблари Ребека Андраде ҳамда Эллисон Феликс, қўшиқчи Рэй  ва ўзбекистонлик тадбиркор ва чевар тикувчи Дилором Йўлдошева ҳам бор.

Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотди. Фалокат унинг қаддини букмади, умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.

BBCнинг «100 нафар аёл» лойиҳаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.