Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди

0
42
марта кўрилган.

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

— Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;

— Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— «Ақлли» шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;

— Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.