Ўзбекистон Президенти «Gulf Care General Trading» компанияси раҳбари билан учрашди

0
49
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда «Gulf Care General Trading» компанияси раҳбари доктор Ияд ас-Солиҳни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

2001 йилда ташкил этилган компания Кўрфаз минтақасида тиббий ускуналарнинг энг йирик етказиб берувчиларидан бири бўлиб, Кувайтдаги хусусий тиббиёт муассасаларининг кенг тармоғи эгасидир.

Мамлакатимиз етакчиси касалликларни барвақт аниқлаш соҳасидаги шериклик ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Компаниянинг мамлакатимиз ҳудудларида тиббий хизмат кўрсатиш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.