Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг икки нафар илмга чанқоқ, изланувчан қизлари Сотволдиева Моҳинур Ҳазратулло қизи ва Абдусаламова Занжилой Фарҳод қизи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ушбу нуфузли мукофот соҳибалари бўлишди!
Университетнинг Адабиёт назарияси ихтисослиги бўйича таянч докторанти, андижонлик Сотволдиева Моҳинурга ушбу мукофот адабиёт соҳаси бўйича олиб бораётган изланишлари, ижодий ва илмий фаолиятидаги ютуқлари ҳамда фидойилигининг юксак эътирофидир.
Сирдарёлик Занжилой Абдусаламова Халқаро журналистика факультетининг 3-босқич талабаси. Ушбу мукофот унинг билимга чанқоқлиги, изланишлари ва меҳнатсеварлигининг ёрқин ифодасидир. Занжилой талаба бўлиш билан бирга ўз устида ишлаб амалиётга алоҳида эътибор беряпти. У Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг jurnalistlar uz телеграмм каналида “Медиа соҳа 7 кун ичида” дастурининг видеошарҳловчиси. Ҳафта давомида медиа соҳасида рўй берган эътиборга лойиқ воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр-мулоҳозаларини ифодалайди.
Илмга чанқоқ, изланувчан университетнинг фахри бўлмиш қизлар кўплаб иктидорли, тлмпарвар талабаларга намуна бўлиб, издошлари кўпайишига муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонамиз.
Gujum. uz cайти таҳририяти аъзолари номидан университетнинг бу йилги юлдузларини самимий муборакбод этамиз ва анъаналар бардавом бўлишида тилакдошмиз!