Тошкент шаҳридаги Президент мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирлари ўтказилди.
Бу йилги “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастурида Ўзбекистонимизда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Айни кунларда бутун мамлакат миқёсида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатига алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ҳам дарахт экиш тадбирлари ҳамжиҳатликда ўтказилди.
Зеро, бугунги глобаллашув даврида экологик барқарорликни таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва табиий ресурсларни асраш ҳар қачонгиданда муҳимдир. Халқимиз “Ер — хазина”, деб бежиз айтишмаган. Унга меҳр берилса, оғир меҳнат эмас, балки, мусаффо ҳаво манбаи сифатида қаралса, атроф гуллаб яшнайди. Дарахтларни кўпроқ экиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш эса, экологиянинг яхшиланишига замин яратади.
Мактаб раҳбарияти ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар иштирокида “яшил” ҳудудларни кенгайтириш ва табиатни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бераяпти. Бу йўналишда уюштирилаётган тадбирлар ёшларни экологик маъсулиятга чорлаш ва яшил макон яратишга бўлган эътиборни юксалтириш мақсадлари ҳам мужассам. Ҳамжиҳатликда дарахт экиш нафақат табиатни ҳимоя қилиш, балки ўқувчиларнинг атроф-муҳитга нисбатан масъулият ҳиссини ҳам юксалтиришдир.
Тадбир давомида экилган дарахтлар нафақат Президент мактабининг яшил ҳудудини гўзаллаштиради, балки ёш авлодни табиий ресурсларни асрашга чорлайди, ўргатади.
Беҳруз ХУРРАМОВ, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ПР менежери, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси