Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге Пхёнчханда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида эркин дастурларда ҳам чиқиш қилди.
Ҳамюртимиз қисқа дастурлардаги чиқишларда 83,90 балл тўплаган ҳолда 14-натижани қайд этганди.
У эркин дастурда 161,04 балл тўплади ва иштирокчилар орасида 17-бўлди. Умумий ҳисобда 244,94 балл жамғарган Миша Ге Пхёнчхан ўйинларида 30 нафар спортчи ичида 17-поғонадан жой олди.
Умумий ҳисобда япониялик Юзуру Ханю иккита чиқиш якунларига кўра 317,85 балл билан Олимпиада чемпионига айланди. Иккинчи ўринни 306,90 балл жамғарган бошқа бир япониялик спортчи Шома Уно эгаллади. Кучли учликка Испания вакили Хавьер Фернандес (305,24) якун ясади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати